Туркманистон президенти ҳукумат мажлисига велосипедда келди (фото)

Туркманистон президенти ҳукумат мажлисига велосипедда келди (фото)
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шанба куни ўтказилган ҳукумат мажлисига велосипедда келди. Бу ҳақда ҳукуматнинг «Нейтральний Туркменистан» газетасига таяниб, «Дарё» хабар беради.
Туркманистон президенти ҳукумат мажлисига велосипедда келди (фото)
Фото: Туркманистон давлат ахборот агентлиги
Маълум бўлишича, Гурбангули Бердимуҳамедов «Оғузхон» саройидан Вазирлар маҳкамасига эрта тонгда велосипедда йўл олган. «Оғузхон» саройидан Вазирлар маҳкамасигача бўлган масофа бир неча юз метрни ташкил қилади.

Туркманистонда велосипедга бўлган эътибор катта. Маълумот учун Туркманистон ташаббуси билан БМТнинг бош ассамблеяси томонидан 3 июнь Бутунжаҳон Велосипед куни деб эълон қилинган эди. Ҳозирда Туркманистон президенти топшириғига кўра, Бутунжаҳон велосипед кунига бағишлаб мамклакат пойтахтида ёдгорлик ўрнатиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар