Украина ташқи ишлар вазирлиги Россия махсус хизмати томонидан украиналик денгизчиларни ўққа тутилгани ҳамда Керч бўғозида ҳарбий денгиз хизмати кемаларини қўлга олгани юзасидан Гаага Халқаро арбитраж судига арз қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
«Россия бир йўла бир нечта халқаро фундаментал бузилишларга йўл қўйди. Биринчи — бу агрессия акти. Агрессия актлари бу нафақат ўққа тутиш, кемаларни қўлга олиш ва денгизчиларни яралаш, бу шунингдек мамлакатга зарба беришдир. Иккинчидан, Россия бизнинг денгиз ҳуқуқи Конвенцияси бўйича навигация эркинлиги суверен ҳуқуқларимизни поймол қилди»,— дейди Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин.
Климкин украиналик денгизчилар халқаро навигация қоидаларига сўзсиз амал қилганлигини қайд этди.
Халқаро ҳамкорлар Россиянинг агрессияси бўйича Украина позициясини қўллаб-қувватламоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади