06:31 / 04.12.2018
4 098

Хитойлик 22 ёшли йигит ногирон онасини 15 йил елкасида кўтариб яшади

Хитойлик 22 ёшли йигит ногирон онасини 15 йил елкасида кўтариб яшади
2003 йили хитойлик Ван Сяньцян исмли йигитнинг отаси оламдан ўтди. У ўлгунча шол бўлиб қолган хотинини парвариш қилиб ўтди. Энди эса бу вазифани адо этиш 22 ёшли Ваннинг зиммасига тушганди. У ишлаб турган ишидан бўшади ва онасини опичлаганча юрт кезиб иш қидирди. Шу баҳона онасини боқиш, даволатишга умид боғлади.

Бахтга қарши онаси машинада юра олмасди. Хасталик шу қадар кучли ва хавфли эдики, фақат елкасида опичлаб юриши мумкин эди. Катта шаҳарларда Ван унга қисқа графикли, аммо кўпроқ маошли иш беришларини сўради. Аҳволини тушунтирди. Афсуски, ҳеч кимга бу таклифи ёқиб тушмади. Қийнала-сиқтала фабрикадан иш топганди.

Бироқ у ҳам бир неча ойдан сўнг инқирозга учраб ёпилди. Хўш, энди нима қилади?.. 15 йилдан бери чакана ишлар билан банд. Бу ишдан олган даромад эса онасининг дори-дармонларига ҳам етмайди-ку!..

Она Ванга қишлоққа қайтишни маслаҳат берди. У яна волидасини елкасида кўтарганча қадрдон қишлоғига қайтди. Қаранг, 15 йил елкасида ногирон волидасини опичлаб яшаганидан қишлоқдагилар ҳам хабар топган экан. Азбаройи қойил қолишганидан, Ванга меҳрлари товланганидан иш ҳам топиб беришди. Уларнинг ёрдами билан давлат Ван ва онаси яшаши учун янги уй берди. Ижтимоий хизмат ташкилоти ногирон аёл учун нафақа белгилади.

Бу воқеа интернет сайтларида пайдо бўлгандан кейин эса Ванни қўллаб-қувватлашга тайёр одамлар кўпайиб кетди. Улар яқин орада моддий ёрдам кўрсатишдан ташқари, ногиронлар аравачаси олиб беришни, онахонни касалхонада даволатишни ваъда қилишди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик 22 ёшли йигит ногирон онасини 15 йил елкасида кўтариб яшади