Канадалик эркак севгилисидан келган совғани ярим аср очмасдан сақлади

  • 8-12-2018, 17:00
  • 1 213
  • Дунё
  • Канадалик эркак севгилисидан келган совғани ярим аср очмасдан сақлади
    Канаданинг Эдмонтон шаҳрида яшовчи 65 ёшли эркак уни ташлаб кетган қиздан келган совғани қарийб ярим аср очмасдан сақлади. У совғанинг ичида нима борлигини эндигина билди, деб ёзмоқда Daryo.

    Адриан Пирс 48 йил аввал мактабни тугатган. Рождество байрамидан олдин севган қизи унга совға берган ва у билан ажрашишни истаётганини айтган. Эркак ўшандан буён совғани очмаган ва ҳар йили уни арча остига қўйган. Эркакнинг рафиқаси талаб қилмагунича анъана шу тариқа давон этиб келган.

    2017 йилнинг охрида Пирс ва унинг очилмаган совғаси ҳақида ОАВлар ҳикоя қилган. Буни Вики Аллен, эркакни ўша вақтда ташлаб кетган қиз кўрган. Facebook орқали ёзишгач, Пирс ва унинг рафиқаси Алленни меҳмонга таклиф қилган.

    Йиғилган одамлар олдида аёл маҳаллий кафенинг саҳнасига чиққан ва совғани ўзи очган. Унинг ичида нима борлигини аёлнинг ўзи ҳам унутган эди. Совғанинг ичидан севги ҳақидаги гаплар ёзилган китоб чиққан. Бу аёл учун ҳам сюрприз бўлган.

    » » Канадалик эркак севгилисидан келган совғани ярим аср очмасдан сақлади