
Хитойнинг Ляонин вилоятига қарашли Шэньян шаҳрида яшовчи Ту Ту исмли қиз тили ёрдамида кўплаб фокуслар кўрсатди. Биринчи фокуси сув тўла стаканни тили ёрдамида тутиб туриш бўлди. Кейин у кока-кола ҳамда апельсин ичимлиги тўлдирилган стаканларни ҳам тили ёрдамида маълум вақт ушлаб тура олди. Охирги фокуси эса оғирроқ эди. Лекин уддалади. У тили билан бурнининг устки қисмини ялай олиб, томошабинларни лол қолдирди.
Гиннес рекордлар китобига киритилган энг узун тил америкалик Ник Стоулберлга тегишли. Тилининг узунлиги 10,1 сантиметрга тенг. Аёллар орасида эса 2010 йили Шанел Таппер исмли аёл узунлиги 9,75 сантиметр тил билан жаҳон рекордини ўрнатган.
Непалда яшовчи Яҳё Баҳодир Катувал исмли йигитнинг ҳам тили жуда узун. У тили билан ўз пешонасини бемалол ялаб кўра билади.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар