21:58 / 09.12.2018
8 071

Олимлар: 2019 йил тарихдаги энг иссиғи бўлиши мумкин

Олимлар: 2019 йил тарихдаги энг иссиғи бўлиши мумкин
Калифорния университети олимлари 2019 йил тарихдаги энг иссиғи бўлиши мумкинлигини прогноз қилишди. Бундай прогнозни олима Саманта Стивенсон бермоқда, деб ёзди National Geographic'а таяниб Kun.uz нашри.

Сайёрамизда ҳароратнинг бундай кўтарилиши Тинч океани шарқидаги сувнинг сиртки қатлами ҳароратининг кескин ошиши сабабли юз беради. Бу жараён Эль-Ниньо феномени деб аталади.

Охирги 4 йилда юқори ҳароратлар кузатилган, чунки карбонат ангидриднинг атроф-муҳитга чиқиши рекорд даражаларга етган. Бундан Бутунжаҳон метеорологик ташкилоти маълумотлари дарак бермоқда.

Олимлар глобал исиш экстремал об-ҳаво шароитларини келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантириб келишмоқда. Бундай об-ҳаво шароитларига ўрмон ёнғинлари, тошқинлар ва кучли бўронлар киради. Таъкидлаш жоизки, шимолий яримшарда жорий йилда 70 та тропик бўрон юз берган, ваҳоланки узоқ вақт давомида улар сони йилига 53 тага яқинни ташкил қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар: 2019 йил тарихдаги энг иссиғи бўлиши мумкин