14:33 / 13.12.2018
4 233

Аёл боласи билан улар устига бостириб келаётган юк машинадан аранг қочиб қутилди (видео)

Аёл боласи билан улар устига бостириб келаётган юк машинадан аранг қочиб қутилди (видео)
Вьетнамнинг Халонг шаҳрида юк машинаси учта автомобилни уриб юборди ва одамларни босиб кетишига бир баҳя қолди.

Ҳайдовчи аёл йўл четида тўхтаб, боласи билан машинасидан тушганда қарама-қарши йўналишдан келаётган тиркамали юк машина йўл ўртасидаги бетон ажратгичга урилиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Аёл ўзи томон бостириб келаётган юк машинаси йўлидан охирги лаҳзада қочиб қолишга улгурган. Воқеа гувоҳлардан бирининг машинасидаги видеорегистратор томонидан муҳрланган.

Юк машинаси иккита, жумладан аёл келган машинани уриб юборган ва йўл четида турган яна бир машинага бориб урилган. Бахтли тасодиф туфайлигина йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган.
[media=https://www.youtube.com/embed/BdbMi9lOyQk]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аёл боласи билан улар устига бостириб келаётган юк машинадан аранг қочиб қутилди (видео)