20:30 / 13.12.2018
3 741

Швеция Қироли Карл XVI Густав Ўзбекистонга қачон келган?

Швеция Қироли Карл XVI Густав Ўзбекистонга қачон келган?
2018 йилнинг 12 декабрь куни Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Швециядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Берлин шаҳрида) Набижон Қосимовнинг Швеция Қироли Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида Қирол Карл XVI Густав 1978 йилда рафиқаси Қиролича Силвия билан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига ташрифини жуда мамнуният билан эслади. Ушбу сафар Ўзбекистон тўғрисида энг илиқ ва ёрқин хотиралар ҳамда гўзал қадимий Самарқанднинг чуқур таассуротлари билан ёдларида қолганлиги қайд этилди.

Қирол мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни олқишлади ва Швеция ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Хусусан, Ўзбекистоннинг бой тарихий ва меъморий мероси, шунингдек, ўзбек халқининг ноёб маданияти ва анъаналарини инобатга олган ҳолда, сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболли бўлиши мумкин.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Швеция Ташқи ишлар вазирлигининг савдо масалалари бўйича бош директори Теппо Тауриаинен, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича департаменти директори ўринбосари Мартина Куик, шунингдек, Швеция инвестиция ва савдога кўмаклашиш агентлиги “Business Sweden”, “Ericsson”, “Scania”, “Jambo Tours”, “TEMA” компаниялари ва “Silc” ноҳукумат ташкилоти вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда кўп қиррали икки томонлама шерикликни, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестицион ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг аниқ масалалари муҳокама қилинди.

Швеция компаниялари делегациясининг 2019 йил февраль ойида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швеция Қироли Карл XVI Густав Ўзбекистонга қачон келган?