
Миллиардер Алишер Усмонов Forbes’га берган интервьюсида акцияларини кимга қолдириши ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:
"Мерос сифатида бизнесдан орттирилган бойликни қолдириш мумкин, лекин бизнесни кимга қолдириш ҳақида узоқ ўйлашга тўғри келади. Мисқоллаб йиғилган капиталларни уни асрашни билмайдиган кейинги авлодга қолдириш бу – фожиа.
Бизнесни эплолмайдиган болаларга уни қолдиришдан фойда йўқ. Уларга меросни пул сифатида қолдириш мумкин. Бу билан улар ўз ишини бошлаб олиши ёки етарлича ҳаёт кечириши учун дивиденд олишади.
Жиянларим компаниямизда энди амалиётларни бошлашди. Қариндошларимдан бири "Металлоинвест" компаниясининг ишини юрита олади. Улар ишончни оқлади, лекин ҳали ёш.
Бугунги кунда мен ишимни давом эттириш учун тўлиқ пакетни бошқарув менежментига топширмоқчиман. Улар орасида менинг қариндошларим ҳам бўлиши мумкин. Агар улар ақлли бўлса, улар акциядорлар бўлади". “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.