Екатеринбургда миллионлаб доллар ва евролардан Янги йил арчаси ясалди

Екатеринбургда миллионлаб доллар ва евролардан Янги йил арчаси ясалди
Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги «Нейва» банкида умумий қиймати 1,2 миллион доллар ва 1,1 миллион евролик ҳақиқий купюралардан иборат Янги йил арчаси ўрнатилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Банк бошқарув раиси ўринбосарининг маълум қилишича, арча банкнинг қўриқланадиган, ишончли ҳимояланган жойида жойлашган.

Ноодатий арча банк ходимларининг раҳбарият розилиги билан қилинган жамоавий ташаббуси ҳисобланади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар