19:56 / 23.12.2018
4 015

Конор Макгрегор судга берилди

Конор Макгрегор судга берилди
Фото: Twitter / @UFCEurope
UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макргегор Ҳабиб Нурмагомедов билан жангдан олган гонораридан бутунлай маҳрум қилиниши мумкин, деб ёзади «Daryo».

Гап 3 миллион доллар ҳақида кетмоқда. Бунга сабаб эса UFC жангчиси Майкл Кезанинг Макгрегор устидан судга арз қилганидир. 2018 йил апрель ойида Конорнинг автобусга ҳужум қилиши натижасида Кеза жароҳат олади. Бунгача эса UFC Кезага Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жанг қилиши керак бўлган Макс Холлоуэйни алмаштириш таклиф қилинади. Аммо Кеза жароҳат олгани боис, Ҳабибга қарши жанг қилиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Кезанинг судга берган даъвосига кўра, Макрегор қилган жиноий ҳаракати (автобусга ҳужуми назарда тутилмоқда) UFC 229 оқшоми учун реклама вазифасини ўтаб берган. У бундан молиявий фойда олган дея таъкидланади даъвода. Нью-Йорк штати қонунларига кўра эса жиноий ҳаракатлардан фойда олиш тақиқланади.

Кеза шунинг учун Макгрегорни UFC 229 даги гонорари ва барча рекламадан топган даромадларидан маҳрум қилиб, уларни апрелдаги ҳужумдан жабрланганларга беришни талаб қилиб судга арз қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Конор Макгрегор судга берилди