date
views 4 928

Туркманистон президенти набираси билан уч тилда қўшиқ куйлади (видео)

Туркманистон президенти набираси билан уч тилда қўшиқ куйлади (видео)
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Янги йил олди базмида иштирок этиб, набираси билан туркман, инглиз ва немис тилида ёзган ўз қўшиғини куйлади. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» порталига таяниб Kun.uz хабар берди.

Порталнинг маълум қилишича, Бердимуҳамедов мунтазам равишда ўзи қўшиқ ёзади ва бошқа ижрочиларнинг қўшиқларини куйлаб туради. Таъкидланишича, қўшиқлар мусиқасини унинг набираси Каримгули басталайди.

Бобо-набира дуэти аввал рэп усулида, Жастин Тимберлейк ижодидан ва ватан ҳақидаги қўшиқларни ижро этган. Бундан ташқари, Туркманистон президенти бир ўзи ҳам қўшиқлар куйлаб туради.
[media=https://www.youtube.com/embed/EnWE19Y1ABo]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон президенти набираси билан уч тилда қўшиқ куйлади (видео)