
Forbes журнали топ-моделларнинг 2018 йилдаги даромадларини таҳлил қилиб чиқди ва энг кўп даромад оладиганлар рейтингини тузди. Бу ҳақда Дарё хабар берди.
Журнал талқинига кўра, дунёнинг энг кўп даромад оладиган модели 23 ёшли Кендалл Женнер бўлган. У бир йилда 22,5 миллион доллар ишлаб топган.
Иккинчи қатордан 13 миллион доллар ишлаб топган америкалик супермодель Карли Клосс ўрин олган.
Крисси Тейген 11,5 миллион доллар билан учинчи ўринни банд қилган.
Британиялик супермодель Роузи Хантингтоннинг даромади ҳам 11,5 миллион долларни ташкил қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар