
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўзига коррупцияга алоқадорлик бўйича айбловлар қўйилса, лавозимини тарк этишни мўлжалламаяпти. Бу ҳақда i24 News телеканали хабар қилган.
Нетаньяху бундай баёнотни Бразилиядаги матбуот анжуманида берди, у ерда бош вазир президент Жозе Болсонарунинг инаугурациясига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этяпти.
«Мен истеъфога чиқмоқчи эмасман», - дея маълум қилди Нетаньяху.
Телеканалдан қўшимча қилишларича, айбловлар қўйилган тақдирда Исроил бош вазири фақат ўзининг апелляцион ресурси тугагач, истеъфога чиқиши керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг