15:25 / 01.01.2019
3 379

Қозоғистонда хорижликлар учун электрон визалар жорий этилди

Қозоғистонда хорижликлар учун электрон визалар жорий этилди
Фото: «Turon 24»
2019 йил 1 январдан Қозоғистонда чет элликларнинг кириш-чиқиши учун электрон виза жорий этилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлигига таяниб, «Turon 24» хабар берди. Бундай визалар бир марта фойдаланиш учун берилади.

Электрон виза (бизнес, туристик ва даволанишга) Қозоғистон томонининг амалдаги таклифи асосида, белгиланган тартибда ички ишлар вазирлиги миграция хизмати томонидан расмийлаштирилади. Хорижликлар ушбу виза билан Остона ва Олмаота шаҳарларидаги халқаро аэропортлар орқали Қозоғистонга кириши ёки чиқиши мумкин.

Электрон туристик визалардан 117 давлат фуқаролари, бизнес ва даволанишга бериладиган визалардан 23 давлат фуқаролари фойдалана олади.
Электрон визалар фақат виза олувчилар учун жорий этилади ва уларга ҳамроҳлик қилганларга тегишли бўлмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда хорижликлар учун электрон визалар жорий этилди