
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Оқ уйда ўтказилган йиғилишда маълум қилишича, СССР Афғонистонга қўшин киритгани сабабли «банкрот бўлган». Бу ҳақда ТАСС йиғилиш трансляциясига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Президентнинг эслатишича, бундан олдин «Россия совет иттифоқи бўлган». Унинг фикрига кўра, совет қўшинларининг Афғонистонга кириши «СССРдан Россияни келтириб чиқарди», сабаби совет иттифоқи бу ҳарбий кампания туфайли «банкрот бўлган».
Трампнинг қўшимча қилишича, СССР Афғонистонга қўшинларни бу мамлакатда бўлган террорчилар совет иттифоқига таҳдид солгани туфайли киритган. «Бу кескин кураш эди. Улар [СССР] сўзсиз банкрот бўлди. Улар совет иттифоқидан фарқли равишда Россия деб атала бошланди», - дея хулоса қилган Трамп. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар