10:12 / 04.01.2019
5 918

Россиялик хонанда Николай Басковнинг янги маъшуқаси

Россиялик хонанда Николай Басковнинг янги маъшуқаси
Россия халқ артисти Николай Басков рафиқаси билан ажрашгач, ҳануз уйланмади. Тўғри, шу орада 42 ёшли артист бир неча қаллиқлар билан учрашиб юрди. Аммо жиддий муносабатлар ўхшамади. Масалан, телебошловчи Виктория Лопырёва, бунга қадар қўшиқчи София Кальяевалар ҳам унинг маъшуқасига айланган. Ҳозир эса Басков 25 ёшли модель ва актриса София Никитчук билан учрашиб юрибди экан. Ундан София ҳақида сўрашганда, ораларида дўстликдан бўлак нарса йўқлигини айтганди. Аммо Никитчукнинг ўзи сирни очиб қўйди.

Унинг айтишича, хонанда билан «Россия хоними» кўрик танловида танишиб қолишган. Кейинчалик муносабатлар жиддийлашган. Басков Софияни қимматбаҳо совғаларга кўмиб ташлаган. Шунинг учунми, София севгилиси турмуш қуришни таклиф қилса, бажонидил рози бўлишини айтди. Лекин Басковнинг ўзи ҳозирча сир бой бермаяпти. Умуман айтганда, шундай истеъдодли артистнинг бахтли бўлишга ҳаққи бор.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик хонанда Николай Басковнинг янги маъшуқаси