18:35 / 06.01.2019
4 184

Шри-Ланкада қоғоздан ясалган полициячига пора беришга уринганлар жазога тортилди (видео)

Шри-Ланкада қоғоздан ясалган полициячига пора беришга уринганлар жазога тортилди (видео)
23 ёшли икки нафар эркак ўз мопедида қоғоздан ясалган полициячига пул таклиф қилаётганини видео тасвирга олиб ижтимоий тармоққа жойлади. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Кейинроқ ролик қаҳрамони ҳам, оператор ҳам полиция томонидан қўлга олинган.

Йигитларга полиция шаънини ерга уриш, давлат мулкига зарар етказиш ҳамда ҳуқуқ-тартибот органларининг нуфузига путур етказиш каби айбловлар қўйилди. Уларнинг иши судда 3 январь куни кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра йигитлар гаров эвазига қўйиб юборилди.

Маълум бўлишича, Шри-Ланкада расмий жарималардан қочиш ва узоқ вақт суд ишида қатнашишнинг олдини олиш мақсадида офицерларга пора бериш кенг тарқалган. Transparency International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг маълумотларига кўра, полиция Шри-Ланкада энг коррупцияланган ижтимоий институт саналади.
[media=https://www.youtube.com/embed/TGzYl4rN0d0?start=0]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шри-Ланкада қоғоздан ясалган полициячига пора беришга уринганлар жазога тортилди (видео)