
Сурия шимолида ҳаракатланувчи курдлар миллий мудофаа отрядлари ИШИД террорчилик ташкилотининг 8 нафар жангарисини асирга олишди.
Қўлга олиш Дайр-аз-Зор шаҳри яқинида содир бўлди, дея хабар қилинган отрядларнинг «Твиттер»даги саҳифасида.
8 ISIS terrorists of foreign origins have been captured in a special operations by our counter-terrorism units in Deir al-Zour.
— People’s Defense Units (@DefenseUnits) January 9, 2019
Қайд этилишича, ҳарбий асирга олинганлар орасида 58 ёшли Одил Раҳимов, 28 ёшли Фарҳод Қодиров (Ўзбекистон), 30 ёшли Саттибек Ошибаев (Қозоғистон), 16 ёшли Солай Ноа Су (АҚШ), 22 ёшли Муҳаммад Давлат (Тожикистон) 27 ёшли Асқар Зарманбетов (Украина), 31 ёшли Лукас Глаб (Германия) ва 30 ёшли Бегжан Бимураев (Россия) бор.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар