20:57 / 10.01.2019
5 481

iPhone учун буйрагини сотган йигит ногирон бўлиб қолди

iPhone учун буйрагини сотган йигит ногирон бўлиб қолди
Хитойда яшовчи йигит «Apple» мобил телефони ва планшети учун қора бозорда буйрагини сотди. У эндиликда буйрак етишмовчилигидан азият чекмоқда. Йигит 2011 йилда, 17 ёшда iPhone ва iPad сотиб олишга қарор қилди.

Йигитнинг ота-онасида бундай қиммат совғага пул йўқ эди, шунинг учун у интернет орқали инсон органларини сотиб олувчиларни топди. Олиб-сотарлар йигитнинг битта буйраги учун яхшигина пул таклиф қилди.

Ўша йилнинг апрелида йигит ота-онасидан яшириб, бошқа провинцияга кетади ва буйрагини сотиб юборади. Йигитнинг буйрагини эса тўққиз минг доллар эвазига бошқа кишига кўчириб ўтказишади. Йигитга бор-йўғи 22 минг юан беришган. У ушбу пулларга дарҳол iPhone 4 ва iPad сотиб олган.

Орадан бироз вақт ўтгач, йигитнинг саломатлиги ёмонлаша бошлайди. Унда буйрак етишмовчилиги кузатилиб, ягона буйраги ҳам ишламай қолади. Гемодиализ туфайли йигит бир неча суткалаб, жойидан тура олмаяпти.

Операциядан етти йил ўтиб, бугунги кунда йигит давлат томонидан ажратиладиган нафақа ҳисобига яшамоқда ва мунтазам парваришга муҳтож бўлиб қолди.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » iPhone учун буйрагини сотган йигит ногирон бўлиб қолди