Хитой қурилмасининг Ойга қандай қўнгани ҳақидаги видео эълон қилинди

  • 11 январь 2019, 22:26
  • 975
  • Дунё
  • Хитой қурилмасининг Ойга қандай қўнгани ҳақидаги видео эълон қилинди
    Хитой миллий коинот бошқармаси “Чанъэ-4” автоматик сайёралараро станциясининг Ойнинг орқа томонига қўниши видеосини эълон қилди.
    Видеода қўнишнинг асосий босқичлари: орбитадан чиқиш учун тормозлаш, қўниш вақтида манёврлар бажариш, қўниш жойи устида муаллақ туриш ва қўниш тасвирланган.

    “Чанъэ-4” қурилмаси фазога 2018 йил 7 декабрда Changzheng 3B ракетаси ёрдамида олиб чиқилган. 12 декабрда қурилма Ой атрофидаги орбитага чиқиб, 3 январда унга қўнишни амалга оширган. Қурилманинг қўниш жойи сифатида Ойнинг жанубий қутби яқинидаги Фон Карман кратерининг жанубий қисми танланган.

    » » Хитой қурилмасининг Ойга қандай қўнгани ҳақидаги видео эълон қилинди