date
views 3 945

АҚШ ҳарбийлари Суриядан чиқиб кетишни бошлади

АҚШ ҳарбийлари Суриядан чиқиб кетишни бошлади
АҚШ армияси матбуот котиби Суриядаги АҚШ етакчилигидаги коалиция мамлакатдан ҳарбийларни олиб чиқиб кетишни бошлаганини билдирди.
11 январь куни полковник Шон Райан ҳарбийларни “олиб чиқиб кетиш” амалиёти бошланганини айтди, аммо бошқа тафсилотларни бермади.
- Оператив хавфсизлик нуқтаи назаридан, аниқ вақт-соат, жой ёки ҳарбийлар ҳаракатларини муҳокама қилмаймиз, - деди Райан.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари гуруҳи Сурия шимолидаги Ҳасака вилоятида АҚШ етакчилигидаги коалиция кейинги кунларда Рмелан ҳаво базасидаги фаолиятини озайтирганини хабар қилди. Гуруҳнинг маълум қилишича, АҚШ ҳарбийлари базани 10 январь куни тарк эта бошлаган.

18 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги тақрибан 2 минг америкалик ҳарбий олиб чиқиб кетилишини эълон қилган эди. Трампнинг бу қарори АҚШ ҳамкорларини ҳайратга солди. Трамп маъмурияти аъзолари ҳам унинг Сурияни тарк этиш қарорини танқид қилиб келади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ҳарбийлари Суриядан чиқиб кетишни бошлади