23:30 / 15.01.2019
4 186

Трамп: "Тез кунларда демократлар АҚШ аҳолиси учун "жиноий партия"га айланади"

Трамп: "Тез кунларда демократлар АҚШ аҳолиси учун "жиноий партия"га айланади"
АҚШ президенти Дональд Трамп тез орада америкаликлар Америка-Мексика чегараси ҳимояси учун бюджет маблағлари ажратилишига қарши чиқаётгани сабабли демократларга "жиноий партия" каби муносабатда бўлишларини билдирди.

"Сўровлар одамлар гуманитар инқироз ва Мексика билан чегарадаги жиноятчилик таҳдидини англай бошлаганини кўрсатмоқда. Уларнинг сони тез ўсмоқда, бу рақам 50%га етди. Тез орада демократларга жиноий партия сингари муносабатда бўлишади", деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.

Шунингдек Дональд Трамп "АҚШ томон йўлга чиққан мигрантларнинг янги карвонини фақатгина девор, пўлат девор тўхтатиб қолиши мумкин" деган хулосани билдирди.
Трамп демократларни "сиёсий ўйинлар ўйнашни бас қилишга ва ҳукумат ишини тўлиқ тиклашга" чақирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: "Тез кунларда демократлар АҚШ аҳолиси учун "жиноий партия"га айланади"