
Олмаотада вертолёт сиҳатгоҳ ҳудудига қулади. Воқеа Науризбай туманидаги микротуманда соат 16.05да юз берган. Бу ҳақда Tengrinews'га таяниб Kun.uz нашри хабар берди.
“Алатау” сиҳатгоҳининг очиқ ҳудудига Sky Service авиакомпаниясининг Eurocopter-130 маркасидаги хусусий вертолёти қулади”, деб маълум қилинган фавқулодда вазиятлар қўмитасида.

Фото: Tengrinews
Вертолётда 1968 йилда туғилган учувчи бўлган. У тез ёрдам ходимлари келгунча вафот этган. Вертолёт Боралдай – Катта Олмаота кўли йўналиши бўйича учаётган бўлган.

Фото: Tengrinews
Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Ушбу ҳалокат юзасидан тергов бошланган.
Eurocopter-130 бир моторли енгил вертолёт бўлиб, Франциянинг Eurocopter компанияси томонидан 1999 йилдан бери ишлаб чиқарилади. Қулаган вертолёт 2017 йилда ишлаб чиқарилган бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар