“Оскар” мукофотига номзодлар маълум қилинди

  • 22 январь 2019, 21:53
  • 1 489
  • Дунё
  • “Оскар” мукофотига номзодлар маълум қилинди
    Лос-Анжелесда жорий йилда “Оскар” мукофотини олишга номзодлар маълум қилинди.

    Энг яхши фильм
    Бош соврин – “Энг яхши фильм” йўналишидаги мукофот учун номзодлар сифатида режиссёр Брайан Сингернинг “Богема рапсодияси” (Bohemian Rhapsody) фильми, Брэдли Купернинг “Юлдуз туғилди” (A Star is Born) мелодрамаси, Альфонсо Куароннинг “Рома” (Roma) драмаси, Питер Фарреллининг “Яшил китоб" (Green Book) фильми, режиссёр Спайк Лининг “Қора кланчи” (BlacKkKlansman) фильми, режиссёр Адам Маккейнинг “Ҳокимият” (Vice) фильми, Райан Куглернинг “Қора пантера” (Black Panther) жангари фильми, Йоргос Лантимоснинг “Маҳбуба” (The Favourite) комедияси эълон қилинди.

    Энг яхши актриса
    “Энг яхши актриса” йўналишида “Оскар” олишга номзодлар рўйхатига Ялица Апарисио (“Рома”, Roma), Леди Гага (“Юлдуз туғилди”, A Star is Born), Гленн Клоуз, (“Рафиқа”, The Wife), Оливия Колман (“Маҳбуба”, The Favourite) ва Мелисса Маккарти (“Мени кечира оласизми?”, Can You Ever Forgive Me) киритилди.

    Энг яхши актёр
    “Энг яхши актёр” йўналишида “Оскар”ни олишга Кристиан Бэйл (“Ҳокимият”, Vice), Брэдли Купер (“Юлдуз туғилди”, A Star Is Born), Рами Малек (“Богема рапсодияси”, Bohemian Rhapsody), Уиллем Дефо (“Ван Гог. Абадийлик остонасида”, At Eternity"s Gate) ва Вигго Мортенсен (“Яшил китоб”, Green Book) даъвогарлар сифатида эълон қилинган.

    Энг яхши иккинчи даражали актриса
    “Энг яхши иккинчи даражали актриса” йўналишида “Оскар”ни Эми Адамс (“Ҳокимият”, Vice), Эмма Стоун (“Маҳбуба”, The Favourite), Режина Кинг (“Бил-стрит гапира олганда”, If Beale Street Could Talk), Рэйчел Вайс (“Маҳбуба”, The Favourite) ва Марина Де Тавира (“Рома”, Roma) олиши мумкин.

    Энг яхши иккинчи даражали актёр
    “Энг яхши иккинчи даражали актёр” йўналишида “Оскар”га Махершала Али (“Яшил китоб”, Green Book), Сэм Рокуэлл (“Ҳокимият”, Vice), Ричард Грант (“Мени кечира оласизми?”, Can You Ever Forgive Me), Адам Драйвер (“Қора кланчи”, BlacKkKlansman) ва Сэм Эллиотт (“Юлдуз туғилди”, A Star Is Born) даъвогарлик қилади.

    “Оскар”нинг 91-тақдимоти 24 февралда Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

    » » “Оскар” мукофотига номзодлар маълум қилинди