Роналду мухлисасининг бурнини синдириб қўйди (фото)

  • 23 январь 2019, 06:53
  • 3 925
  • Дунё
  • Роналду мухлисасининг бурнини синдириб қўйди (фото)
    "Ювентус" мухлисаси Елена Ди Мартино юзидан Криштиану Роналду тепган тўпни қабул қилиб олгач шифохонага олиб кетилди.
    Португалиялик футболчи "Кьево"га қарши баҳс олдидан ўтган машғулотлар жараёнида тепган тўп кутилмаганда Еленанинг юзига келиб урилди. У шу заҳоти шифохонага олиб кетилди ва тиббий ёрдам кўрсатилди.

    Кейинчалик туринлик мухлиса ўзининг Facebook саҳифасида қуйидагича ёзув қолдирди: "Криштианунинг зарбасини юзга қабул қилиб олиш - ҳар куни ҳам содир бўлавермайди. Қолаверса, мен у билан учрашув кунини кутяпман. У мени таклиф этиши керак".

    » » Роналду мухлисасининг бурнини синдириб қўйди (фото)