
Бу воқеа 2019 йил 2 январ куни Хитойнинг Ляонин вилоятидаги анъанавий тиббиёт университети қошида жойлашган касалхонада юз берди. Чжан исмли бемор 150 дақиқа давомида клиник ўлим ҳолатида ётди. 20 кишидан иборат врачлар бригадаси эса уни ҳаётга қайтаришга аҳд қилишганди.
150 дақиқа давомида 15 минг мартага яқин юракни уқалаш амали адо этилди. Ваҳоланки, юракни жонлантириш амали Хитойда нари борса 50 дақиқа давом этади. Аммо мутахассислар Чжан мисолида бундан-да юқорироқ даражага етиш мумкинлигини исботлаш ниятида эдилар. Шунинг учун тиббий ускуналар Чжаннинг юраги тўхташ арафасида қолганини кўрсатса ҳам ортга чекинишмади.
Қарабсизки, Чжан худонинг қудрати билан ҳаётга қайтди. Унинг юраги одатий меъёрда ура бошлади. Даҳшатлиси, беморнинг оила аъзолари уйда дафн маросимига ҳамма нарсани тахт қилиб қўйган экан. Шундай қилиб, дафн маросими кўп йиллар кейинга сурилди.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар