Венесуэла президенти Николас Мадуро президент лавозимини белгиланган муддат – 2025 йилгача тарк этмаслигини айтди.
Мадуро 10 январда 2019 йилдан 2025 йилгача иккинчи муддатга мамлакат президенти сифатида қасамёд келтирганди.
“Мен фуқаролик жамияти ва ҳарбийлар кўмагида 2025 йилгача мамлакатни бошқаришни давом эттираман”, деб айтган Мадуро мамлакат олий суди олдида.
“Мен Венесуэлада адолат тантана қилишини, тинчлик бўлишини, ижтимоий давлат ҳурмат қилинишини сўрайман. Агар адолат бўлса, унда республика ҳам бўлади, биз республикани ҳам, ватанни ҳам бой бермаймиз”, деб қўшимча қилган Венесуэла президенти.
21 январдан бошлаб Мадурога қарши оммавий норозиликлар бошланган. Мамлакат миллий ассамблеяси (парламент) раҳбари Хуан Гуаидо 23 январда ўзини Венесуэла президенти деб эълон қилган, буни АҚШ ва Лотин Америкасининг бир қатор давлатлари дарҳол тан олган.
Шунингдек, Мадуро мамлакатнинг АҚШдаги элчихонаси ва консулликлари ёпилишини маълум қилган.
“Мен Венесуэланинг АҚШдаги элчихонаси ва барча консулликларини ёпишга қарор қилдим”, деб айтган Мадуро.
У, шунингдек, “АҚШ делегацияси якшанбагача (27 январгача) мамлакатдан кетиши кераклигини” эслатиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади