Венесуэлада Россияга олтин олиб чиқиб кетишга уриниш ҳақида маълум қилинди

  • 30 январь 2019, 21:12
  • 2 696
  • Дунё
  • Венесуэлада Россияга олтин олиб чиқиб кетишга уриниш ҳақида маълум қилинди
    Венесуэла миллий ассамблеяси мамлакат марказий банки ходимларидан Россияга 20 тонна олтин олиб чиқиб кетишга уриниш ҳақидаги маълумотга тушунтириш беришни талаб қилди. “Биз барча тафсилотларни талаб қиламиз. Бу Каликсто Ортеганинг (Венесуэла банки раҳбари) шахсий олтинлари эмас. У халққа тегишли”, деб айтилган твиттердаги хабарда.

    Депутатларнинг таъкидлашича, олтинни олиб чиқиб кетиши керак бўлган самолёт Москвадан Каракасга етиб келган.
    Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга унда Москвада Венесуэла миллий банкидан олтин олиб чиқиб кетиш режаси ҳақида маълумот йўқлигини айтган.

    “Бундай маълумот йўқ. Россия ушбу мамлакатнинг ички ишларига аралашмаган ҳолда, ички сиёсий вазиятни тартибга солишда ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр”, деб айтган Песков.

    Песков унга Nordwind авиакомпаниясининг 28 январда Москвадан Каракасга йўловчиларсиз учган йўловчи самолёти ҳақида бирор нарса маълумлиги ёки йўқлиги ҳақидаги саволга рад жавобини берган.

    » » Венесуэлада Россияга олтин олиб чиқиб кетишга уриниш ҳақида маълум қилинди