Украиналик шоумен ва актёр Владимир Зеленский Украинадаги президент пойгасида етакчилик қилмоқда. Бундан “Рейтинг” ижтимоий гуруҳи ўтказган сўровнома маълумотлари дарак бермоқда. Тадқиқотга кўра, уни сўралганларнинг 19 фоизи қўллаб-қувватламоқда.
Рейтингнинг 2-ўрнини собиқ бош вазир Юлия Тимошенко эгалламоқда, унга 18,2 фоиз респондентлар овоз беришга тайёр. Амалдаги президент Пётр Порошенкони 15,1 фоиз иштирокчи қўллаб-қувватлаган.
Аҳоли ўртасида энг катта қўллаб-қувватловга эга номзодлар бешталигига “Мухолиф платформа – Ҳаёт учун” партияси раисларидан бири Юрий Бойко (10 фоиз) ва “Фуқаролик позицияси” етакчиси Анатолий Гриценко (8,5 фоиз) ҳам кирган.
Тадқиқотга кўра, 41 ёшли Зеленский мамлакат жануби ва шарқида катта қўллаб-қувватловга эга, Киевда у Порошенко билан етакчилик қилмоқда, Бойко Донбассда, Тимошенко эса мамлакат маркази ва шимолида юқори электорат кўрсаткичларига эга.
Сўровнома 18 ёшдан катта бўлган 6 минг киши ўртасида 16-24 январь кунлари олиб борилган.
Украинанинг таҳлил ва прогнозлаштириш институти томонидан 17-25 январь кунлари ўтказилган сўровнома эса бошқа натижаларни кўрсатган: номзодлар ўртасида Тимошенко етакчилик қилмоқда (20 фоиз), 2-ўринни Зеленский (12,6 фоиз), 3-ўринни Порошенко (11,9 фоиз) эгалламоқда.
Украина президенти сайловлари 31 март куни бўлиб ўтади, сайлов кампанияси эса 2018 йил 31 декабрда старт олган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди