11:57 / 04.02.2019
5 574

Эмилиано Сала учган самолёт топилди!

Эмилиано Сала учган самолёт топилди!
Бир неча кун аввал ғойиб бўлган ҳаво кемаси топилганлиги ҳақида тасдиқловчи маълумот бор.
«Кардифф Сити»га ўтган, лекин ҳали бирор марта янги жамоаси шарафини ҳимоя қилишга улгурмаган Эмилиано Сала ҳақида хабар тарқалди. Аниқланишича, ҳалокатга учраган самолёт топилган ва бу ҳақда Саланинг оила аъзоларига маълум қилинган.

Қутқарув хизмати Сала ва учувчининг тирик эканлигига ишониш қийин деб ҳисобламоқда. Кузатувчиларнинг маълумот беришига қараганда, ҳаво кемаси сувга қулаган. Совуқ даражали сув ҳарорати сабабли уларнинг тирик қолиши иложсиз дея таъкидлаб ўтилган.

Ҳали расман тасдиқланмаган бўлса-да, Саланинг тирик эмаслиги ойдинлашиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик 29 январь куни «Кардифф» сафида «Арсенал»га қарши ўйнаши керак эди. Аммо, «Нант» жамоасидан кетган кунининг эртасига Сала ўтирган хусусий самолёт Норманд ороллари яқиинига қулади ва ўшандан бери қидирув ишлари давом этиб келаётганди.

Манба: Championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эмилиано Сала учган самолёт топилди!