date
views 7 388

Олти ёшли сартарош дунёни лол қолдирмоқда

Олти ёшли сартарош дунёни лол қолдирмоқда
Хитойнинг Сичуань провинциясида яшовчи 6 ёшли сартарош бола бугунги кунда дунёнинг турли чеккаларида миллионлаб инсонларни лол қолдирмоқда. Бу ёшда қайчи ва тароқни шу даражада маҳорат билан ишлатиш бунга гувоҳ бўлган ҳар қандай инсоннинг ақлини шошириши табиий.
Янада ҳайратланарли жиҳати, Цзянь Хунци сартарошликни 4 ёшида бошлаган. Бу энди ҳақиқатдан ҳам ишониш қийин ҳолат. Бироқ бу ҳақиқат. У бундан икки йил муқаддам сартарошхонада ота-онасига ёрдам бера бошлаган эди. Қисқа муддат ўтиб, унда туғма қобилият борлиги ойдинлашди. Дастлаб, катталарнинг кўрсатмалари асосида оддий қоидаларга амал қилиб, соч калталаган Цзянь Хунци бир неча ойдан сўнг ҳеч қандай маслаҳатга эҳтиёж сезмайдиган даражага эришди. Бир йил ўтиб эса, ўзига хос услубга ҳам эга бўлди.
Митти сартарошнинг ҳаракатларини кузата туриб, иш қуролларини ўзгача нозик ҳаракат ва ўта аниқлик билан ишлатишидан унинг ҳақиқатдан ҳам ноёб иқтидор соҳиби эканлигига амин бўласиз.
Цзянь Хунци имконият даражасининг энг ғаройиб жиҳати у нафақат мижозларнинг, балки ўзининг сочини ҳам ҳеч қийинчиликсиз калталай олишидир(!). Бунинг учун эса унга бор-йўғи 2 дақиқа кифоя қилади.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олти ёшли сартарош дунёни лол қолдирмоқда