15:43 / 06.02.2019
5 150

Германиялик мусулмон: “Кафанимни сумкамда олиб кетдим”

Германиялик мусулмон: “Кафанимни сумкамда олиб кетдим”
Deutsche Welle Германия армиясида хизмат қилувчи мусулмон ҳарбийлар ҳақида мақола эълон қилди. Унда айтилишича, католик ва протестант хизматдошларидан фарқли равишда мусулмон ҳарбийлар имомлардан ёрдам ололмайди.

Германия армиясида беш юз атрофида мусулмон ҳарбий хизмат қилади. Мусулмон ҳарбийлар учун армияга имомларни ишга олиш масаласи бир неча йиллардан бери муҳокама этилади, бироқ шу пайтгача аниқ қадам ташланмаган.

Келиб чиқиши марокашлик бўлган Наримон Хаммути-Рейнке 2005 йилдан бери немис армиясида хизмат қилади. У Афғонистон сингари хавфли ҳудудларга кетаётиб бошидан ўтказган қийинчиликларни гапириб берди:

“Хизмат асносида ҳалок бўлсам, мусулмон сифатида дафн қилинишим, форма билан тобутга солинмаслигим, ювилишим ва кафанланишим учун тайёргарликларни ўзим қилдим. Афғонистонга кетаётиб кафанимни сумкада олиб кетдим”.

Армиядаги католик ва протестантлар учун бундай ишларни роҳиблар амалга оширади.

“Афсуски, мусулмонларга бундай кўмак кўрсатилмайди. Насроний дўстларимиз ўзларини ёмон ҳис қилса, ёрдамга эҳтиёж сезса, бирга хизмат қилаётган роҳиблардан кўмак олишлари мумкин. Аммо мусулмонлар ёрдам ололмайди. Ваҳоланки, мен ҳам Германия учун хизмат қиляпман, қонунларда кўзда тутилган бу ҳуқуқни талаб қилишга ҳақлиман”, – дейди Наримон.

Армияда маданий турфа хилликни, армия сафига иммигрантларнинг қўшилишини қўллаб-қувватловчи ҳукуматнинг мусулмон ҳарбийлар учун имомларни ишга олмаётганини мухолиф партиялар ҳам танқид қилиб келади.

Мудофаа вазирлигининг билдиришича, армияда мусулмон ҳарбийларга диний хизматлар кўрсатилиши учун Германия Ислом кенгаши билан музокаралар ўтказилмоқда. Музокаралар қачон тугаши эса ҳозирча номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германиялик мусулмон: “Кафанимни сумкамда олиб кетдим”