22:20 / 10.02.2019
6 190

“Бўлиши мумкинмас!”: Муҳаммад Салоҳ соқолини олиб ташлади

“Бўлиши мумкинмас!”: Муҳаммад Салоҳ соқолини олиб ташлади
“Ливерпуль” инглиз клуби ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ имижини ўзгартириб, соқолини олиб ташлади.
26 ёшли мисрлик Instagram’даги саҳифасида автомобил салонида эсда қолувчи ва барча мухлислар ўрганиб қолган соқолисиз ўтирган суратини жойлаштирган.

Хабарга изоҳларда кўпчилик футболчининг қиёфасидаги бундай ўзгариш уларга ёқмаганини айтишган. “Кимсан? Бўлиши мумкинмас”, “Бошқа бундай қила кўрма”, деб ёзишган мухлислар. “Сен бирор баҳсда ёки шунга ўхшаш нарсада ютқазиб қўйдингми? Ёмон эмас”, “Янги услуб, янги Мосалах, менга ёқди”, деб ёзишган бошқа бир мухлислар.

Жумладан, Салоҳнинг янги қиёфаси жамоадошлари томонидан ҳам эътиборсиз қолдирилмаган.
“Энди 26 ёшда эканингга ишонаман”, деб ёзган футболчи Деян Ловрен.
“Сен ҳақиқатан ҳам Мо Салахмисан???”, деб ҳайратини яширмаган Альберто Морено.

Бунга жавобан Ловрен “Йўқ, укаси. Унинг ўзидан 10 ёш кичик укаси”, деб ҳазил қилишда давом этган Ловрен.
Мисрлик футболчи дунёнинг энг қиммат футболчиларидан ҳисобланади, transfermarkt’нинг баҳолишича, унинг трансфер нархи 150 млн евро туради.

Салоҳ инглиз клуби учун 2017 йилдан бери тўп суриб келади. У клуб таркибида 83 та ўйин ўтказиб, 63 та гол ва 24 та голли пасга муаллифлик қилган. Футболчининг клуб билан шартномаси 5 йилга мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Бўлиши мумкинмас!”: Муҳаммад Салоҳ соқолини олиб ташлади