date
views 3 967

Эрдоған ва Ҳасан Руҳоний Сурияни муҳокама қилишди

Эрдоған ва Ҳасан Руҳоний Сурияни муҳокама қилишди
Сочи шаҳрида Туркия ва Эрон президентлари Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳамда Ҳасан Руҳоний ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Эрдоған билан Руҳоний ўртасидаги музокаралар матбуотга ёпиқ тарзда 1 соат 10 дақиқа давом этди.

Учрашув Туркия, Россия Федерацияси ва Эрон раҳбарларининг Сурия бўйича уч томонлама саммити арафасида ўтказилди.

Мазкур ёпиқ учрашувда Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу, Молия вазири Берат Албайрак, Миллий разведка хизмати раҳбари Ҳакан Фидан, Туркия президентининг маъмурият билан алоқа идораси раҳбари ва Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Калин иштирок этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдоған ва Ҳасан Руҳоний Сурияни муҳокама қилишди