«Резина» тухумлар Қирғизистонга қаердан олиб келинганлиги маълум бўлди

  • 20 февраль 2019, 06:34
  • 7 060
  • Дунё
  • «Резина» тухумлар Қирғизистонга қаердан олиб келинганлиги маълум бўлди
    Куни кеча қизғин баҳсга сабаб бўлган “резина” тухумлар Ўш шаҳрига Иссиқкўл вилоятидан келтирилган, деб хабар қилди Ветеринария ва фитосанитария бўйича давлат инспекция раҳбари Калисбек Жумаканов.

    Жумаканов журналистларга Ветеринария ва фитосанитария бўйича давлат инспекцияси хизмат текширувини ўтказиб, видео қаҳрамонини топганини маълум қилди.

    “Эркак тухумларни Ўшдаги “Арча” мини-бозорида харид қилганини маълум қилди. Ушбу тухумлар Иссиқкўл вилоятидан келтирилгани аниқланди. Ҳаммаси экологик табиий, лекин шунга қарамасдан маҳсулот таркибини аниқлаш мақсадида уни лабораторияга топширдик ”, - деди у.

    Жумаканов тухумлар бошқа давлатлардан келтирилганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Шунингдек, у Иссиқкўлдаги корхонада текширув бошланганини қўшимча қилди.
    Эслатиб ўтамиз, куни кеча Интернетда Қирғизистонда “резина” тухум пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабар қизғин муҳокама қилинди.

    » » «Резина» тухумлар Қирғизистонга қаердан олиб келинганлиги маълум бўлди