Фото: TengriNews
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукумат истеъфога чиқиши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ Ўрда сайтига таяниб, TengriNews хабар бермоқда.
«Бугун мамлакатимиз учун муҳим қарор қабул қилмоқдаман. Ўтган йилларда ижтимоий-иқтисодий вазият барқарор бўлди. Бу, албатта, ижобий ҳолат. Бироқ бу ҳозирги вақт учун етарли эмас.
Иқтисодиётнинг кўплаб йўналишлари бўйича бир қатор қонунлар қабул қилинганлигига қарамасдан, ижобий ўзгаришларга эришилмаган. ЯИМ ўсишига асосан хом ашё ресурслари ҳисобидан эришилмоқда. Маҳсулдор иш ўринлари, айниқса қишлоқ жойларда, етарлича яратилмаган.
Аҳолининг реал даромади ошмаяпти. Оилалар бюджетида озиқ-овқат маҳсулотлари учун харажатлар улуши ошиб бормоқда.
Бундай шароитларда, мен, Президент ва Конституция гарови сифатида, халқимиз манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги қарорни қабул қиламан. Ҳукумат истеъфога чиқиши лозим деб ҳисоблайман.
Ҳукуматнинг янги раҳбарияти ҳаёт даражасини ошириш, иқтисодиётни рағбатлантириш, стратегик вазифаларни амалга ошириш учун амалий чораларни ишлаб чиқиши лозим», — дейилади давлат раҳбари баёнотида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?