Фото: «MK.ru»
Москва вилоятидаги Барвиха посёлкасида рейс автобуси Владимир Путиннинг қароргоҳи — Майендорф қўрғонига «ҳужум қилди». Бу ҳақда Mk.ru нашрига таяниб «Daryo» хабар бермоқда.
Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, катта тезликда ҳашаматли коттежнинг дарвозасига бориб урилган.
Авария 21 февраль куни 05:30 да Рублёво—Успенский шоссесида юз берган. Автобусни 23 ёшли чеченистонлик Идрис бошқарган. Унинг ҳайдовчилик стажи уч йил бўлиб, автобус салонида ҳеч ким бўлмаган.
Ҳайдовчининг ўзи йўл полициячиларига маълум қилишича, автобуснинг тормози ишламай қолган. У бошқарувни йўқотиб, автобусни қароргоҳ дарвозаларига йўналтириб, тўхтатишга қарор қилган. Идриснинг сўзларини эшитган ҳарбийлаштирилган қўриқлов хизмати унга нисбатан ҳеч қандай эътироз билдирмаган. Ҳодиса оқибатида бино фасадининг ташқи безаги, дарвоза ва автобуснинг олд ойнасига зарар етган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)