10:41 / 23.02.2019
4 187

Хитой «микротўлқинли қурол» ишлаб чиқмоқда

Хитой «микротўлқинли қурол» ишлаб чиқмоқда
Фото: «News.cn»
Хитойлик олимлар микротўлқинли радиолокация станцияси тамойили асосида ишлайдиган янги ҳарбий технологиянинг устида ишламоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Хабарда айтилишича, ушбу ишланмага оммавий қирғин қуроли сифатида қаралмаслиги керак. Уни терроризмга қарши курашда ва давлат чегараларини ҳимоя қилишда қўллаш режалаштирилмоқда.

Расмий равишда, лойиҳа «Фаол ҳимоянинг микротўлқинли тизими» деб аталади. Ушбу қурол тери остидаги асаб толаларини фалаж ҳолга келтириш ва душманда оғриқ уйғотиш орқали «нишон»ни зарарсизлантиради. Шундай қилиб, террорчилар ёки бошқа тажовузкорлар фаол ҳаракат қилиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Хабарда таъкидланишича, қуролнинг ташқи кўриниши шаҳар техник хизматининг микроавтобусларидан фарқ қилмайди. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, улар икки хил турдаги қурол ишлаб чиқарган. Бири алоҳида шахсларни зарарсизлантирса, иккинчиси бутун бир гуруҳни яроқсиз ҳолга келтиради.

«Микротўлқинли қурол» бир қанча малакали бўлим ва хизматларнинг назорати остида синовдан ўтказилади. Синов натижалари ва жараёни махфий бўлса ҳам, асосий қурол енгил вазнга эгалиги, ихчамлиги, ва шунинг учун душманни зарарсизлантириш операцияларида кенг қўлланилиши ҳозирдан маълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой «микротўлқинли қурол» ишлаб чиқмоқда