
Фото: Альф Лукау/Facebook
Жанубий Африкадаги бир нечта дафн маросимларини ўтказиш бюролари ўзини ўликни тирилтирганлик ва «пайғамбарлик»да даъво қилаётган пасторни судга бермоқчи, дея хабар беради «Дарё» нашри
Интернетда тарқалган видеороликда руҳоний Альф Лукау очиқ тобутга қараб, баланд овозда «Уйғон!» деяётган ва «ўлик» бирдан тирилаётгани акс этган.
Дафн маросими бюроси уларни чалғитишгани, акс ҳолда улар ушбу маросимда иштирок этмасликларини айтмоқда.
«Тирилиш» жараёни Йоҳаннесбург яқинидаги Лукау черковининг кираверишида юз берган. Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари пасторнинг устидан кулишган, бошқалари уни қоралаган.
«Мўъжизалар содир бўлмайди. Буни одамлардан пул олиш учун ўйлаб топишган », — дейди давлат телевидениесига берган интервьюсида Маданий, диний ва тил жамияти ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиянинг вакили. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар