15:13 / 05.03.2019
5 643

Forbes дунёдаги "энг бой одам"ни маълум қилди

Forbes дунёдаги "энг бой одам"ни маълум қилди
Amazon раҳбари Жефф Безос дунёдаги энг бой одам номини сақлаб қолди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, унинг бойлиги 19 миллиард долларга ошиб, 131 миллиард долларни ташкил этди.

Аниқлик киритилишича, у келаси йили, рафиқаси Маккензи Безоз билан ажрашганидан сўнг рейтингдаги етакчи ўринни сақлаб қолиши бўйича масала ҳозирча очиқ қолмоқда. Маккензи ажрим жараёнидан кейин Безосга тегишли пулларнинг ярмини олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Forbes дунёнинг энг бой аёлини маълум қилганди.

Forbes нашри талқинига кўра, жорий йилда дунёнинг энг бой аёлига L’Oreal компаниясининг меросхўри Франсуаза Бетанкур-Майерс айланди. У умумий рейтингда 15-ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 50 млрд долларга баҳоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Forbes дунёдаги "энг бой одам"ни маълум қилди