15:44 / 06.03.2019
5 918

Ижтимоий тармоқлар инсонни миллиардер қилишга қодир: «Энг ёш миллиардер хоним»

Ижтимоий тармоқлар инсонни миллиардер қилишга қодир: «Энг ёш миллиардер хоним»
Кайли Женнер. Фото: Google Photos
Шоу-бизнес, мода, кино ва санъат оламининг ишқибозлари севиб мутолаа қиладиган энг машҳур журналлардан саналган Forbes журнали дунёнинг энг ёш миллиардер аёли кимлигини эълон қилди.

Мақолада ёзилишича, «Энг ёш миллиардер хоним» шарафли номига Ким Кардашяннинг синглиси, 21 ёшли Кайли Женнер лойиқ кўрилди. У пардоз-андоз ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ўз брендига эга ва шу билан биргаликда «Кардашян оиласи» телевисион реалити-шоусининг бошловчисидир.

Twitter’даги саҳифасида Кайли «бу шарафли номга эга чиқиши кутилмаган ҳолат бўлгани, эътироф этилиш инсонга ёқимли туйғу бағишлаши ва бу энг ажойиб ютуқ экани»ни эътироф этади.

Шу билан бирга, Кайли улкан ютуққа эришишда ижтимоий тармоқларнинг ҳам салмоқли ҳиссаси борлигини, бизнесининг дастлабки кунларида уни қўллаб-қувватлаган обуначилари сони катта бўлганини ҳам таъкидлайди.

Энг ёш миллиардер хоним айни пайтда 2016 йилда иш бошлаган Kylie Cosmetics пардоз-андоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шғулланадиган, пул айланмаси миллиард доллар бўлган компанияга ҳам эгалик қилади.

Кайли ёшлик пайтида миллиард доллар ишлаб топган бизнес вакиллари қаторида етакчилик қилади. Таққослаш учун, Facebook ижтимоий тармоғи эгаси Марк Цукерберг илк миллиардини қўлга киритган пайтда эндигина 23 ёшни қаршилаган эди.

Кайли тажрибасидан келиб чиқиб, сизга энг қимматли маслаҳат — ижтимоий тармоқларни тақиқламанг, ижтимоий тармоқдаги вақтингиздан унумли фойдаланинг. Эҳтимол Forbes’нинг навбатдаги юзи бўларсиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ижтимоий тармоқлар инсонни миллиардер қилишга қодир: «Энг ёш миллиардер хоним»