16:39 / 06.03.2019
6 985

Марказий Осиёдаги энг бой одамга айланган Владимир Ким ким?

Марказий Осиёдаги энг бой одамга айланган Владимир Ким ким?
Forbes'нинг янгиланган рейтингига кўра, рангли ва қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш билан шуғулланувчи KAZ Minerals’нинг йирик акциядори Владимир Ким Қозоғистоннинг энг бой одамига айланди.

Журнал Кимнинг бойлигини 4,5 миллиард долларга баҳолади, бу унга дунёда 424-ўринни ва ҳам Қозоғистон, ҳам Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллаш имконини берди.

90-йилларда Владимир Ким техника фанлари номзоди, бизнес ва маъмурий бошқарув бўйича фалсафа доктори унвонини АҚШда олган. «Жезказганцветмет» АЖда ишлаган.

2005 йилда, кейинчалик Лондон фонд биржасида Қозоғистоннинг биринчи компаниясига айланган «Казахмис» раҳбарига айланди. 2014 йилда компания ўз номини KAZ Minerals’га ўзгартирди.

2013 йилда компания директорлар кенгаши раиси лавозимидан кетди, аммо ижрочи директор сифатида ўз ўрнини сақлаб қолди ҳамда асосий акциядорга айланди.

2018 йилда Кимнинг бойлиги 3,1 миллиард долларга баҳоланган (766-ўрин). Шу тариқа, бир йил мобайнида тадбиркорнинг пули, Forbes маълумотларига кўра, 1,4 миллиард долларга ортди.

Ўтган йили Қозоғистоннинг энг бадавлат кишиси бўлган Тимур Кулибаев бу йил 3,1 млрд доллар билан учинчи ўринда жойлашган. Иккинчи поғонани сармоядор Булат Утемуратов эгаллади, унинг бойлиги 2,6 миллиард доллардан 3,4 миллиард долларгача кўтарилди.

Рейтингда улардан ташқари мамлакат президентининг қизи Динара Кулибаева (3,1 миллиард доллар) ва тадбиркор Алижон Ибрагимов (2,3 миллиард доллар) бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марказий Осиёдаги энг бой одамга айланган Владимир Ким ким?