
Американинг Вермонт штатидаги Фэрхейвен шаҳарасида янги мэр пайдо бўлди. Бу уч ёшли Нубия эчкисининг исми Линкольн. Мазкур сайловларда 13 та ҳайвон иштирок этди. Линкольн эса 53 та овоз йиғиб, Сэмми лақабли итдан ҳам ўзиб кетди.
«Ҳайвонлар ўртасида мерликка сайлов уюштириш, бу шунчаки, кўнгилхушлик эмас. Бу одамларни сиёсатга қизиқтиришнинг бир йўли. Болалар ҳам шундан сўнг овоз беришга қизиқиб қолишади», — деди шаҳар бошқармаси амалдори Жо Гантер.
Энди эчки Линкольн бутун йил бўйи шаҳар тадбирларида иштирок этади. У орқали шаҳар ғазнасига келиб тушган барча пуллар болалар учун ўйин майдончалари қуришга сарфланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар