
Президент Пётр Порошенко 12 март куни Юрий Савченкони Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан бўшатди. Бу ҳақда Украина ОАВ давлат раҳбари матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
Тегишли фармон президентнинг расмий сайтида эълон қилинган.
«Савченко Юрий Васильевич Украинанинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод этилсин», - дейилади ҳужжатда.
65 ёшли Савченко 2010 йилдан бери Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келаётганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар