11:36 / 13.03.2019
3 896

Интернет яратувчиси унинг келажагидан ташвиш билдирди

Интернет яратувчиси унинг келажагидан ташвиш билдирди
Интернет яратувчиларидан бири Тим Бернерс-Ли интернетни “нобоп” деб атаган очиқ мактуб эълон қилди.

Олимнинг таъкидлашича, инсоният интернетни қутқариш учун ҳаракат қилиши лозим, акс ҳолда уни тўлиқ муваффақиятсизлик кутмоқда. Бернерс-Лининг айтишича, интернет замонавий ҳаётни сезиларли енгиллаштиришга имкон берган, бироқ у билан боғлиқ бир қатор салбий оқибатлар, жумладан фирибгарликлар, адоват ва нафратни тарқатиш кабилар мавжуд.

“Интернетнинг суиистеъмол қилиниши ҳақидаги кўплаб воқеалардан кейин кўплаб одамлар ундан қўрқишлари ва “жаҳон ўргимчак тўри” эзгулик кучи эканлигигига ишонқирамасликларига ажабланмаса ҳам бўлади”, деб айтилган олимнинг мактубида.

Бернерс-Ли, шунингдек, ахборотнинг назоратсиз тарқатилиши оқибатида юзага келувчи салбий оқибатларга ҳам эътибор қаратган. Унинг айтишича, онлайн-ҳамжамият бундай ҳолатларга қарши курашиши лозим.

“Тармоқ – ҳамма учун, уни ўзгартириш учун ҳаммада куч бор. Бу осон бўлмайди. Бироқ биз бироз орзу қилиб, ҳаракат қилсак, унда ўзимиз истагандек интернетни оламиз”, деб ўз сўзларини интиҳолаган олим.

Интернетни яратиш ғояси Бернерс-Лида 1980-йиллар ўрталарида Европа ядровий тадқиқотлар ташкилотидаги фаолияти давомида пайдо бўлган. Ўша кезларда олим интернетнинг прототипи бўлган Enquire дастурини яратиш устида ишлаган. “Жаҳон ўргимчак тўри” номини ҳам айнан Бернерс-Ли ўйлаб топган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Интернет яратувчиси унинг келажагидан ташвиш билдирди