14:14 / 14.03.2019
3 012

Тадқиқотлар 85% болалар смартфондан ажрала олмаслигини кўрсатди

Тадқиқотлар 85% болалар смартфондан ажрала олмаслигини кўрсатди
«Касперский лабораторияси» тадқиқотлари 85 фоиз болалар смартфонидан айрила олмаслигини аниқлади. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

«Биздаги маълумотларга кўра, 85 фоиз болалар смартфонидан айрила олмайди. Бу улар смартфон ишлатади дегани эмас, балки улар интернетдаги контентдан бошқача тарзда фойдалана олмайди», — дейди болалар онлайн хавфсизлиги компанияси эксперти Андрей Сиденко.

Унинг сўзларига кўра, бола қанча улғайгани сари, фоиздаги кўрсаткич ҳам ошиб боради.

«Болаларнинг деярли ярми шуни тан олдики, улар ота-онасидан икки нарсани яширади: биринчиси улар интернетда ўтказадиган вақт, иккинчиси – улар кирадиган сайтларнинг контенти ва у ерда нима қилишлари», — дейди эксперт.

Компаниянинг маълумотларига кўра, ҳар 10 боладан 9 нафари компьютер ўйинларини ўйнайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тадқиқотлар 85% болалар смартфондан ажрала олмаслигини кўрсатди