23:40 / 15.03.2019
9 318

Нью-Йоркдаги Ботаника боғида ноёб орхидея гуллади (фото, видео)

Нью-Йоркдаги Ботаника боғида ноёб орхидея гуллади (фото, видео)
Ноёб орхидея гуллари Нью-Йоркдаги Ботаника боғида гуллаган, дея хабар беради «Дарё» нашри.

Боғдаги гуллардан бирининг номи сингапурлик актриса Ванда Авквафина номига қўйилган. Бу Нью-Йорк боғининг машҳур шахс шарафига номланган илк гулидир. Ушбу гул номининг сингапурлик актриса шарафига номланишига асосий сабаб орхидеянинг Сингапурнинг давлат рамзи эканлигидадир.

Ванда гибрид орхидея гули — Сингапурнинг миллий гулидир, у камалак рангидаги гул номи билан машҳур, сабаби у камалак рангида гуллайдиган ягона гул саналади.

Бронкс шаҳрида жойлашган Нью-Йорк ботаника боғида миллионга яқин ўсимлик мавжуд. Бу ерда ҳаво ҳарорати ҳар доим камида 20 даража Цельсий бўлади.

Фото: Facebook
Бу боғда бутун дунёдан ўсимликлар мавжуд. Март ойида бу боғда орхидея гуллайди. Бу ерда жами 7 минг хил орхидея тўпланган. Бу гуллар ранги, шакли, ҳажми ва хушбўйлиги билан бир-биридан ажралиб туради. Бу ўсимликларнинг турлари Ердаги бошқа гуллардан кўра кенгроқ.

Эволюция нуқтаи назаридан, орхидея динозаврларга қараганда кучлироқ бўлиб чиқди —илк гуллар 100 миллион йил олдин пайдо бўлганлиги тўғрисида далиллар бор. Ўртача бир йилда 50 кун гуллайди.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Фото: Facebook


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йоркдаги Ботаника боғида ноёб орхидея гуллади (фото, видео)