Фото: «Корреспондент.net»
Буюк Британияда шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл Кенсингтон саройидан кўчиб кетмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб "Дарё" хабар берди.
«Уларнинг Кенсингтондан кўчиб кетиши аввалдан режалаштирилган эди. Бу кейинчалик герцог ва герцогиня ўз оиласига эга бўлганида ва Фрогмор коттежига кўчиб ўтганида ишларини енгиллатади», — дейилади хабарда.
Коттеж Виндзорда жойлашган. Герцог ва герцогинянинг офиси ҳам Букингем саройига кўчирилади. Энди икки қироллик оиласи алоҳида офисда ишлайди.
«Жуфтлик коммуникация бўйича янги мутахассисни ёллайди. У қиролича алоқалари вазири, Донал МакКейб ва давлат хизматида бўлган бир гуруҳ ходимлар олдида ҳисобот беради», — дейилади хабарда.
Қироллик оиласига яқин инсонлар мана шу баҳорда ўзгаришлар бўлишини тахмин қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди