
Ҳуқуқий масалалар бўйича ташкил этилган Грузия парламентининг навбатдаги мажлисида «Грузия орзуси — демократик Грузия» бошқарувдаги партияси вакили Ираклий Берай ҳамда мухолифатчи «Европача Грузия» партияси вакили Отар Кахидзелар ўртасида муштлашув юзага келди.
Ўша пайт ҳуқуқий масалалар бўйича қўмита раҳбари Анри Оханашвили сўзга чиққанди. Олдин Кахидзе Ираклий Берайнинг юзига қоғозларни ирқитди. Ираклий Берай бу ҳаракатга жавобан Кахидзега ташланди. Кўрибсизки, икки депутат муштлаша кетди. Муштлашувни суд ижрочилари ҳамда бошқа депутатлар биргаликда тўхтатишди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар